Politico: Россия ҳарбий ёрдам эвазига Хитой билан илғор ҳарбий технологияларни, шу жумладан сувости кемаларини баҳамлашади
АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Курт Кэмпбеллнинг айтишича, Пекин Москвага ўз ҳарбий қудратини мустаҳкамлашда “жуда муҳим” ёрдам кўрсатмоқда. Бунинг эвазига Россия Хитойга сувости кемалари ва ракеталар каби қаттиқ қўриқланадиган ҳарбий технологияларни тақдим этади.
Брюсселда Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ҳамкасблари билан учрашув чоғида Кэмпбелл Пекинга қарши риторикасини кучайтирди. Аввалроқ Қўшма Штатлар Хитой ҳарбий-саноат мажмуасида қўлланилиши мумкин бўлган икки томонлама технологияларни етказиб беришини билдирган эди. Энди Вашингтон Хитой Россия армиясига бевосита ёрдам бераётганини даъво қилмоқда.
«Булар шунчаки икки томонлама технологиялар эмас, – дейди Кэмпбелл. – Аслида улар Россия ҳарбий машинасига ёрдам беришмоқда.»
«Биз иккала ҳукуматнинг юқори даражаларида ушбу безовта қилувчи ҳамкорликнинг айрим жиҳатларини яшириш ва ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кўрмоқдамиз», дея қўшимча қилади дипломат.
Хитой аввалроқ Украинадаги уруш учун Россияга қурол етказиб бераётганини рад этиб, ҳеч бир томонга қурол етказиб бермаётганини ва можарода “холис позиция” тутаётганини айтиб келаётганди.
Пекин ёрдами эвазига Россия Хитой билан сув ости кемалари, ракеталар ва бошқа нозик технологиялар бўйича ҳамкорлик қила бошлади. Тарихий жиҳатдан, Москва ўзининг илғор ҳарбий ишланмаларини Пекин билан баҳам кўришга шошмаётганди.
“Россия илгари Хитой билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни истамаган соҳаларда энди ўз имкониятлари билан ўртоқлашмоқда, – дейди Кэмпбелл. – Бу сувости амалиётлари, авиацияда лойиҳалаштириш ва ракета қуроллари технологияларига тааллуқли».
Шарҳлар