Politico: Россия билан низони бартараф этиш учун Украина Ҳиндистонни воситачи сифатида танлади

Фото: Efrem Lukatsky / AP / ТАСС

Украина Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини Россия билан музокаралар бўйича бош воситачи этиб танлади, деб ёзади Politico нашри ўз исми сир қолишини истаган украиналик расмийга таяниб.

“Ҳиндистон Киевнинг Украина рози бўлиши мумкин бўлган тинчлик келишувига эришиш умидини ифодалайди”, — дейилади мақолада.

Украина расмийлари Ҳиндистон тинчлик формуласини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишига умид билдирди, чунки бу мамлакат дунёдаги воқеалар ривожига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.