Польша АҚШдан ҳаво ҳужумидан мудофаа радиолокация тизимини сотиб олади

Фото: commons.wikimedia.org/Hemantphoto79 (Архив)

Польша Америка Қўшма Штатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа радиолокация тизимини сотиб олади. Бу ҳақда DW хабар беради.

Варшава шимоли-шарқий чегарани кузатиш учун Америка тизимидан фойдаланади. 960 миллион долларлик тегишли келишув аллақачон имзоланган, дейди мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш.

«Польша бу тизимдан фойдаланадиган дунёдаги иккинчи давлатга айланади», дея қайд этади вазир.

Шартномага кўра, Польша ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ва қирғоқ кузатувини қўллаб-қувватлаш учун Польшанинг шарқий ва шимоли-шарқий чегараларига бириктириладиган тўртта аэростатни олади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.