Польша Россия авиацияси фаоллиги туфайли ўз жанговар самолётларини ҳавога кўтарди
Польша ва иттифоқчилари 7 июнга ўтар кечаси Россия “узоқ авиациясининг интенсив фаолияти” туфайли, ўз авиациясини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда Польша қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги хабар берди.
Польша авиация навбатчилигини Украина ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳужуми билан изоҳлади. Ўтган тунда Украинанинг барча ҳудудларида ҳаво тревогаси эълон қилинган, Украина ҚК ҳаво кучлари ракета ва дронлар хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Улашиш:
Шарҳлар