Польша Беларусь билан чегарани модернизация қилишга 343 млн евро ажратади
Польша Беларусь билан чегарадаги деворни “ўтиб бўлмайдиган” қилиш учун модернизация қилиш учун 343 миллион евродан ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда душанба куни миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Цезарий Томчик маълум қилди.
«Деворни модернизация қилиш учун тахминан 1,5 миллиард злотий (343 миллион евро – муҳ. изоҳи) керак бўлади, бу тўсиқ ўз ролини бажариши учун айнан шунча маблағ ажратиш керак», – деди мудофаа вазирининг ўринбосари Цезарий Томчик.
Маълумки, бир гуруҳ польшалик муҳандислар ва Силезия технология университети ходимлари модернизация лойиҳаси устида ишламоқда.
Томчикнинг фикрича, мавжуд панжара вақтинчалик ечим, чунки ноқонуний муҳожирларнинг олдини олишда етарлича самарали эмас. Томчикнинг сўзларига кўра, мигрантлар Беларусь хизматлари ёрдамида оддий домкратдан фойдаланган ҳолда уни ошиб ўтишлари мумкин.
Шарҳлар