Польша президенти мамлакат АҚШ ядро қуролини ўзида жойлаштиришга тайёрлигини билдирди

Фото: Ukr.net

Польша президенти Анжей Дуда НАТО иттифоқчиларининг қарорига кўра Польша ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда DW хабар беради.

“Россия Калининград областини тобора ҳарбийлаштирмоқда. Яқинда у ядро қуролини Беларусь ҳудудида жойлаштирди. Агар иттифоқчиларимиз НАТОнинг шарқий қаноти хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ядро қуролидан биргаликда фойдаланиш доирасида бизнинг ҳудудимизда ҳам ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилса, биз бунга тайёрмиз”, деди Анжей Дуда Факт нашрига берган интервьюсида.

Польшада Америка ядро қуролларини жойлаштириш бир мунча вақт давомида Қўшма Штатлар билан «музокаралар мавзуси бўлиб келмоқда».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.