,

Польша Путиннинг шов-шувли интервьюдаги айбловларига жавоб қайтарди

Фото: УНИАН

Польша Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида польшаликлар 1939 йилда Адольф Гитлерни Иккинчи жаҳон урушини бошлашга “мажбур қилгани” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди, деб ёзади УНИАН.

Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Х ижтимоий тармоғига жойланган постида бундай баёнотлар америкалик журналист томонидан тарқатилаётганидан Варшава ҳайратда эканини маълум қилди.

“Путин СССР томонидан 1939 йилда босиб олинган Польшани урушни бошлаганликда биринчи марта айблаётгани йўқ. Биз Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши юзасидан ўзини оқлашларига кўникиб қолдик. Ҳайратга соладиган нарса шуки, бу сафар бундай баёнотларни америкалик журналист олиб чиқмоқда”, — деб ёзди Сикорский.

Украинада тўлиқ кўламда уруш бошланганидан буён чет эллик журналистга берган илк интервьюсида Путин польшаликлар “берилиб кетиб, Гитлерни Иккинчи жаҳон урушини айнан улардан бошлашга мажбур қилгани”ни, чунки улар “камгап бўлгани”ни айтди. “Гитлернинг ўз режаларини айнан Польшадан бошлашдан бошқа иложи қолмаган”, — деди Путин унинг тажовузини оқлаб.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.