Польша Россия билан чегарада истеҳкомлар қурилишини бошлади
Польшада Россия Федерацияси ва Беларусь билан чегарада истеҳкомлар қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда Польша бош вазири Дональд Туск Х (Твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилади.
“ «Шарқ қалқони» қурилиши бошланди! Россия билан чегара яқинидаги дастлабки ишлар”, — деб ёзади Туск.
Май ойида Дональд Туск Польша Россия ва Беларусь билан чегарада хавфсизликни мустаҳкамлаш учун 2,3 миллиард евро сарфлашни режалаштираётганини айтган эди. “Шарқ қалқони” мудофаа дастури доирасида истеҳкомлар қурилиши 2028 йилгача давом этади.
2023 йилда Польша Россия ва Беларусь билан чегарага яқин йўлларда қўшимча истеҳкомлар, жумладан, танкларга қарши “типратикан”ларни ўрнатишни бошлагани хабар қилинган эди.
Шарҳлар