Польша Россиянинг Украинага ҳужуми “узун ва оғир кеча”га айлангани ҳақида гапирди

Фото: twitter

Польша Қуролли кучларининг тезкор қўмондонлиги 1 июнга ўтар кечаси Россиянинг Украина ҳудудига ракета ҳужумлари таҳдиди муносабати билан ўзининг ва иттифоқчиларнинг самолётларини жалб қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Польша қўмондонлиги Facebook ижтимоий тармоғида билдирган.

Польша ҳарбийлари Россиянинг тунги ҳужуми Украинанинг бутун ҳудудини, хусусан, Польша билан чегарадош ҳудудларни қамраб олгани ва Қора денгиз ҳудудидан учирилган қанотли ракеталар, Shahed турига мансуб учувчисиз самолётлар ва баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилганини қайд этди.

Польша армиясининг тезкор қўмондонлиги: «Бу бутун Польша ҳаво мудофааси тизими учун узоқ ва оғир кеча” бўлганини қайд этади.

Польша ва иттифоқчиларнинг самолётларини жойлаштириш ишлари Россиянинг Украина ҳудудига ракета ҳужумлари хавфи даражаси пасайганида, соат 6:00 гача тўхтатилди.

«Польша армияси Украина ҳудудидаги вазиятни доимий равишда кузатиб боради ва Польша ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун доимий жанговар шай ҳолатда», – дея ишонтиради улар.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълумотларига кўра, россияликлар турли ҳудудлардаги муҳим инфратузилма объектларига ракета ва ҳаво ҳужумларини уюштирган, Украина ҳаво мудофааси эса 35 та ракета ва 46 та дронни уриб туширган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.