Польша ташқи ишлар вазири Қримни 20 йилга БМТ мандати остига беришни таклиф қилди
Радослав Сикорский Россия ва Украина “Қримни қуролсизлантирмаган ҳолда” потенциал тинчлик шартларини қандай муҳокама қила олишини кўрмаётганини айтди, бу иккала давлат учун ҳам муҳим. Умумий ечим фақатгина Киев ва Москва хоҳласагина топилади, деди Польша ташқи ишлар вазири.
“Қримни қонуний аҳоли кимлиги текширилганидан кейингина адолатли референдум тайёрлаш бўйича миссияга эга БМТ мандати остига беришимиз мумкин эди”, – дейди Сикорский ва бундай референдум 20 йилга кечиктирилиши мумкинлигини қўшимча қилади.
Польша вазири, шунингдек, Ғарб, хусусан, АҚШ расмийлари украиналикларни 2014 йилда Қрим Россияга қўшиб олинганидан кейин бу ерда жанг бўлмаслигига ишонтиришда катта хатога йўл қўйганини таъкидлади.
“Агар украиналиклар Қримда жанг қилганларида, ҳатто рамзий маънода ҳам, Путин Донбасс бўйича қарор қабул қилмаган бўларди”, – дея тушунтиради Сикорский.
Шарҳлар