Польша ва Дания бош вазирлари Европа устида “темир гумбаз” яратиш ғоясини муҳокама қилишди
Польша бош вазири Дональд Туск даниялик ҳамкасби Мэтте Фредериксен билан уруш ҳолатида Европа шаҳарларини ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун “темир гумбаз” яратиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Польша бош вазири девонининг матбуот хизмати хабар беради.
Украинага ёрдам кўрсатиш контекстида, Туск Европа ҳам «хавф зонаси» эканлигини айтди.
“Бош вазир Польшанинг Европа осмонини эҳтимолий ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун самарали “темир гумбаз”ни яратиш лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб берганидан хурсандман”, — дейди Польша бош вазири.
“Темир гумбаз” – ҳаво ҳужумидан мудофаа қилувчи мобил тизим. Исроил уни миллий даражада қўллайдиган қиладиган дунёдаги ягона давлатдир. Тизим қисқа масофали ракеталар ва артиллерия снарядларини ушлаб олиш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Шарҳлар