Полшада енгил самолёт қулади. Учувчи ҳалок бўлди
Полшада Prząśniczka J1B енгил самолёти ҳалокатга учради ва учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Polsat News ва European Pravda хабар бермоқда.
Қайд этилишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб, Силезия воэводелигининг Липовая қишлоғи яқинида қулаган.
Самолёт маҳаллий учиш клубига тегишли бўлган.
“Эрталаб соат 9 дан олдин ўт ўчирувчилар Липоваядаги самолёт ҳалокати ҳақида хабар олдилар. Воқеа жойига бир неча ўт ўчириш бригадалари етиб келди. Ёнғинни ўчиришга тўғри келди, чунки самолёт ерга урилганидан сўнг ёниб кетган”, — деди ўт ўчириш хизмати расмийси.
Ҳалокатдан омон қолмаган эркак 75 ёшда бўлган.
Воқеа жойида прокурор назорати остида хизматлар ишламоқда. Шунингдек, ушбу ҳолат Ҳаво ҳалокатини текшириш бўйича Давлат комиссияси томонидан ҳам текширилмоқда.
Шарҳлар