Польшада Россия хавфсизлик хизматларининг топшириғи билан диверсиялар тайёрлашда гумонланган фуқаролар ҳибсга олинди

Фото: pexels.com

Польшада Россия хавфсизлик хизматлари топшириғи билан диверсиялар уюштиришга қўл урганликда гумонланган поляк ва икки белорус қамоққа олинди. Польша Ички хавфсизлик агентлиги маълумотларига кўра, айбланувчилар 27 май куни Варшава ва Прушкувда ҳибсга олинган.

Идора версиясига кўра, белоруслар ва поляк рус махсус хизматлари топшириғи билан диверсиялар уюштиришни ўзига қвазифа қилиб олган жиноий гуруҳга аъзо бўлишган. Улар қамоққа олинган, уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси муқаррар.

Rzeczpospolita газетаси ёзишича, ҳибсга олинганлар мукофот эвазига Гданьск, Гдин ва Маркаларда объектларга ўт қўйишга уринишган. Шунингдек, улар январь охирида ҳибсга олинган, Вроцлавдаги савдо маркази ва автомобилларга ёқилғи қуйиш яқинидаги дўконга ўт қўйишга қўл урганликда гумонланаётган украинлик билан боғлиқ бўлишлари мумкин. Айтилишича, ҳар бир ёнғин учун айбланувчилар 10 минг евро олишган.

2023 йил баҳорида Польша махсус хизматлари Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб, ўндан ортиқ кишини ҳибсга олганликларини маълум қилишган эди. Яна камида тўққиз киши 2024 йилнинг май ойи ўрталарида Россия махсус хизматлари буюртмасига кўра диверсия уюштирганликда айбланиб қамоққа олинган. Гумондорлар орасида Россия, Польша, Беларусь ва Украина фуқаролари бор.

Май охирида The New York Times газетаси АҚШ разведка манбаларига асосланиб, Россия махсус хизматлари якинда Европада ўт қўйиш ёки ўт қўйишга уриниш каби майда диверсияларни фаоллаштирганини хабар қилган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.