Польшада Украина учун қурол ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
Скаржиско-Каменна шаҳридаги ракета ёқилғиси марказида портлаш юз берди, деб ёзади “Медуза”.
Марказ бир неча йил аввал фойдаланишга топширилган.
Портлаш оқибатида компаниянинг 59 ёшли ходими ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган. Портлаш сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
Wyborcza газетасининг таъкидлашича, заводда аллақачон иккита портлаш содир бўлган, иккаласи ҳам 2021 йилда. 48 ёшли ходим 2021 йил апрель ойида, 41 ёшли ходим эса сентябрь ойида ҳалок бўлган. Иккала ҳолатда ҳам портлаш хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган.
Mesko заводи қурол ишлаб чиқаради, шу жумладан Украина қуролли кучлари учун ҳам. 2023 йилда компания Украинанинг “АРТеМ” компанияси билан биргаликда 125 мм танк ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини эълон қилганди.
Шарҳлар