Польшада украинликларга ҳужжат беришда низо келиб чиқди
Украинанинг «Страна» нашри хабар беришича, Польшада Украина фуқаролари билан «Документ» давлат корхонаси ходимлари ўртасида Украина ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизматларини тўхтатиш қарорига кўра низо келиб чиққан.
Олдинроқ «Документ» давлат корхонаси техник сабабларга кўра чет эллардаги бўлинмаларида тайёр ҳужжатлар беришни тўхтатганини маълум қилган эди.
«Польшадаги украинликлар билан «Документ» ДК ходимлари ўртасида низо ТИВнинг эркакларга консуллик хизматлари кўрсатишни тақиқлаш қарори туфайли келиб чиққан. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам норози”-деб айтилади “Страна”нинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда”. “ Улар жуда ҳам ёрдам сўрашяпти, озиқ-овқат ва дорилар олиб келинглар. Барча эркаклар паспортлар берилгунча қанча керак бўлса, шунча вақт турамиз, дейишяпти.»
Шарҳлар