Польшадаги ҳар ўнинчи янги бизнес 2023 йилда украиналиклар томонидан очилган
2023 йил охирида Польшадаги ҳар ўнинчи янги якка тартибдаги тадбиркор украиналик бўлди. Бу статистика маълумотлар Варшавадаги “Дия.Бизнес” консалтинг марказида маълум қилинди, деб ёзади «Укринформ».
Қайд этилишича, 2023 йилда украиналиклар Польшада 30 325 та янги индивидуал компания очган. Шу билан бирга, 2022-2023 йиллар давомида Польшада 48 464 нафар тадбиркор жисмоний шахс рўйхатга олинган.
“Дия.Бизнес”нинг қайд этишича, кенг кўламли уруш бошланишидан олдин украиналиклар Польшада ойига ўртача 200 та янги бизнесни рўйхатдан ўтказишган. Муҳим сакраш 2022 йилнинг баҳорида рўй берган, бу кўрсаткич ойига 1700 та корхонани ташкил этган.
Ўртача, 2022 йил охирида Украина резидентлари томонидан рўйхатга олинган янги тадбиркор жисмоний шахслар сони ойига 2 мингтани ташкил этди. 2023 йилда бундай рўйхатга олишлар сони аллақачон ойига ўртача 3 мингтага кўпайган.
Шарҳлар