Португалия олов ичида: мамлакатни ўрмон ёнғинлари қамраб олди

Фото: Nasa

Ёмғирли баҳор ва ёзнинг боши Португалияни ўрмон ёнғинларидан қутқара олмади – мавсум одатдагидан кечроқ, лекин икки баробар куч билан бошланди.

Мамлакатда 140 дан ортиқ ёнғин содир бўлмоқда; уларни ўчиришда 19 та самолёт, вертолёт ва дрон, 900 га яқин ерда ишлайдиган техника ва 3000 га яқин киши жалб этилган.

Асосий ёнғин ўчоқлари мамлакат шимоли ва марказида жойлашган. Айниқса Авейра ҳудуди қаттиқ ёнмоқда. Душанба куни ёнғинлар Порту ва Лиссабон ўртасидаги асосий йўлни ёпишга мажбур қилган.

Расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, ёнғинни ўчириш вақтида икки киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ киши жароҳатланган. Бир нечта қишлоқлардан аҳоли эвакуация қилинган.

Ўтган ёз Европада тарихдаги, шунингдек, бутун сайёрадаги энг иссиқ йил бўлди. Жорий йил, эҳтимол, инсоният тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, бу сўнгги ўн йилликни рекорд даражадаги энг иссиққа айлантиради ва инсоният айбдор бўлган сайёрамизнинг кенг кўламли исиши тенденциясини тасдиқлайди.

Синоптиклар Португалиягда яқин кунларда иссиқ ва қуруқ ҳаво давом этишини ваъда қилмоқда.

Мамлакат ҳукуматининг огоҳлантиришича, ёнғинлар давом этади, 19 сентябрь куни куни охиригача бутун мамлакат бўйлаб юқори хавфли режим жорий қилинди, “яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, бу ўрмон ёнғинлари хавфи сезиларли даражада ошишидан далолат беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.