Португалияда 4000 нафар ўт ўчирувчи оловга қарши курашмоқда

Фото: euronews

Португалия фуқаролик муҳофазаси хизмати материкда 81 фаол ёнғин содир бўлганини маълум қилди. 4 минг ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда.

Португалия ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг материк қисмида 90 га яқин фаол ёнғин бор, дейди расмийлар. Оливейра-де-Аземеише ва Албергария-а-Вельида аланга деярли назорат остига олинган. Пессегейру-ду-Вугеда ёнғин ўчоғи фаоллигича қолмоқда, воқеа жойида 500 дан ортиқ ўт ўчирувчи ишлаяпти.

Кастро-Дайра муниципалитетида ёнғин катта шиддат билан ёнмоқда, у ерга қўшимча кучлар жалб қилинган. Ёнғинни ўчиришда 400 дан ортиқ ўт ўчирувчи, 100 дан ортиқ техника жалб этилган.

Арукда (Порту пойтахти ҳудудидаги муниципалитет) ўчоқ ҳали ҳам фаол бўлиб, у ерда 230 нафар ўт ўчирувчи ёнғин тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Португалия денгиз ва атмосфера институти (IPMA) прогнозларига кўра, бу пайшанба куни мамлакатда ҳаво ҳарорати пасаяди. Куннинг иккинчи ярми булутли бўлиши, ёғингарчилик бўлиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Бу омилларнинг барчаси биргаликда ўрмон ёнғинларига қарши курашда бебаҳо ёрдам беради.

Об-ҳаво ўзгаришига қарамай, Пенела муниципалитети (Коимбра округи) бугунги кунда максимал ёнғин хавфи эълон қилинган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Сантарем, Лейрия, Кастело Бранко, Коимбра, Порталегре Сантарем, Лейрия, Каштелу-Бранку, Коимбра, Порталегри, Гуарда, Авейру, Брага, Виана-ду-Каштелу, Порту, Вила-Реал, Визеу, Браганса ва Фару, округларидаги аҳоли пунктларида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.