Португалиядаги авиашоуда самолётлар тўқнашиб кетди, бир учувчи ҳалок бўлди (видео)
Португалиянинг Бежа шаҳрида бўлиб ўтаётган авиасалонда намойиш чоғида иккита Як-52 самолёти тўқнашиб кетди, оқибатда учувчилардан бири ҳалок бўлди, деб ёзади “Zakon.kz” мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб.
Воқеа 2-июнь, якшанба куни юз берган. Ҳодиса акс этган видеода самолётлардан бири сафдан чиқиб, кутилмаганда кескин баландлаганини, натижада эса саф бошидаги самолёт рўпарасидаги самолёт билан тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Баландлигини оширган самолёт эса, эҳтимол бошқарувни йўқотгани учун кескин ерга қулаган. Зарба еган самолёт пастлаб, сўнг қўнган.
Улашиш:
Шарҳлар