Чехияда иккита поезд тўқнашиб кетди, тўрт киши ҳалок бўлди (видео)
Чехиянинг Пардубице шаҳри яқинида экспресс ва юк поезди тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жабрланди, деб ёзади “РБК”.
Поездлар катта тезликда рўпарадан тўқнашган. Экспресс поезд рельсдан чиқиб, ағдарилиб кетган, юк поездининг биринчи вагони ҳам шикастланган. Авария ҳудудида ҳаракат тўхтатиб қўйилган.
Чехия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 20 киши енгил жароҳат олган ва уч киши ўрта оғирликда шикастланган.
Ҳалокатга RegioJet тезюрар поезди сабаб бўлган бўлиши мумкин, у тўхташ белгисини эътиборсиз қолдирган.
Воқеа жойида саккизта тез ёрдам бригадаси ва 36 нафар қутқарувчи ишламоқда.
Экспресс поезд Прагадан Словениядаги Кошице шаҳрига йўл олган, 300 га яқин йўловчини ташиб кетаётган эди.
Шарҳлар