Ҳиндистонда товар поезди йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди (видео)
Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида товар ва йўловчи поезди ўзаро тўқнашиб кетди, деб ёзади “РБК” штат бош вазири Мамата Банержига таяниб.
“Воқеа жойига зудлик билан ФВВ ходимлари, тез ёрдам шифокорлари ва авария-қутқарув бригадалари юборилди, улар қутқарув ишларини олиб бормоқда ва тиббий ёрдам кўрсатмоқда”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Қайд этилишича, товар поезди олдинда турган йўловчи поездига бориб урилган. Бир неча киши жабрланган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Қутқарув операцияси кучли ёмғир шароитида олиб борилмоқда.
Ҳиндистонда темир йўлда ҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради. Хусусан, 2021 йилда қарийб 18 мингта темир йўл ҳодисалари туфайли бутун мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Шарҳлар