Президентга мурожаатнома ёзган тожикистонлик фуқаро беш йилга қамалди
Президентга видеомурожаат ёзган Вахдат шаҳрида яшовчи Шаҳбоз Шарифбек экстремизмда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади “Медиазона”.
Нашрнинг ёзишича, суд 19 январь куни қарор чиқарган ва март ойи бошида Шарифбек Хўжанд шаҳридаги колонияга жўнатилган. Маҳкумнинг холасининг айтишича, йиғилишда жияни айбловларни рад этган, бироқ тожикистонликнинг оиласи кейинги муҳокамалардан бош тортган.
“Пул керак бўлса, қаерга шикоят қиламиз, пулсиз илож йўқ. Шаҳбоз Хўжанд қамоқхонасига олиб кетилган, унинг акаси Сўғд вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилади. Уни бориб кўриш учун йўл пулим ҳам йўқ”, – дейди қариндоши.
Шарифбек ҳибсга олинганидан кейин олти ой давомида унинг оиласи президент девони ва ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят ёзган, бироқ расмийлар уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган.
2023 йилнинг 15 октябрь куни бир тожикистонлик 13 дақиқалик видеони эълон қилган, унда хавфсизлик кучлари 82 ёшли бувисини калтаклаш чоғида унинг укасини мажбуран армияга олиб кетишганини айтади. У бир неча жойидан йиртилган рўмолда бувисининг бошини яқиндан кўрсатди. Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонга мурожаат қилиб, давлат раҳбарини Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари поймол этилаётганини кўриб, лекин ўз мамлакатида нималар бўлаётганини пайқамагани учун қоралайди.
Мурожаатнома чоп этилган куннинг эртасига Шаҳбоз Шарифбек қўлга олинди. Унга дастлаб ҳукумат амалдорининг буйруғига бўйсунмаслик айби қўйилган. Бироқ, кейинчалик бу иш экстремизмга оммавий чақириқлар ҳақидаги модда сифатида қайта таснифланган.
Бувининг сўзларига кўра, боланинг ҳеч қандай айби йўқ, у бўлиб ўтган воқеадан шунчаки эмоционал ва асабий бўлган, шунинг учун кескин сўзлар билан видео ёзиб олган. Кейинроқ суд Шарифбекни икки ойга тергов изоляторига жўнатган.
Шарҳлар