Приднестровье ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди
Приднестровье ҳукумати Молдова томонидан «босим» муносабати билан Россиядан аралашишни сўради.
Тегишли декларация вилоятда сўнгги 18 йил ичида биринчи марта ўтказилаётган барча даражадаги депутатлар қурултойида қабул қилинди, деб хабар беради маҳаллий ТСВ телеканали.
“Федерация Кенгаши ва Россия Давлат Думасига Молдова томонидан кучайиб бораётган босим шароитида Приднестровьени ҳимоя қилиш чораларини кўриш талаби билан мурожаат қилишга қарор қилинди”, — дейилади ҳужжатда.
Улашиш:
Шарҳлар