Приморьелик 200 га яқин бола КХДРда лагерда дам олади
Приморьелик 200 га яқин мактаб ўқувчиси жорий йил ёзида Шимолий Кореядаги пионерлар лагерига ташриф буюради, КХДР болалари эса Владивосток яқинидаги “Океан” болалар марказида дам олади, дея хабар беради область маъмурияти.
“Тез орада 200 га яқин Приморье мактаб ўқувчилари КХДРга ташриф буюради. 22 июлдан 2 августга қадар болалар “Сондовон” халқаро пионер лагерида ҳордиқ чиқаради”, — дейилади хабарда.
“Сондовон” халқаро пионер лагери Шарқий денгиз соҳилида, Вонсан шаҳри яқинида жойлашган. Майдони 10 гектардан ортиқ бўлган мажмуада қумли пляж ҳам бор, шунингдек унда аквапарк ва океанариум, спорт мажмуаси ва ҳайвонот боғи, кинотеатр ва турли болалар ўйин майдончалари ҳам мавжуд. Болаларни Пхеньянга экскурсияга олиб бориб туришади.
Шарҳлар