Приморьелик икки қиз Украинадаги уруш қатнашчисини зўрлашда айблади. Тергов қўмитаси иш қўзғатишдан бош тортди

Фото: Станислав Цабиев

6 июнь нашри “Понятно. Медиа” нашри Приморье ўлкасидаги Краскино қишлоғининг икки фуқароси сафарбар қилинган 43 ёшли Станислав Цабиевга нисбатан зўрлаш ҳақида ариза ёзишганини хабар қилди. Жабрланган қизлар 18 ва 16 ёшда.

18 ёшли Руслана журналистларга малум қилишича, Цабиев дўстлари билан учрашувдан қайтаётганида уни мажбуран машинага ўтқазиб, зўрлаган ва ўзи билан бирга гиёҳванд моддалар истемол қилишга мажбурлаган.

Иккинчи қурбон, исми ошкор этилмаган 16 ёшли қиз бир неча кун аввал ушбу сафарбар қилинган шахс томонидан зўрланган. У қизни ўрмонга олиб борган, шунингдек, машинасида унга жинсий тажовуз қилган. “Сибирь. Реалии” нашрининг таъкидлашича, қизларнинг ҳеч бири ариза топшириш вақтида тиббий кўрикдан ўтказилмаган.

Кейинроқ Русланага жиноий иш қўзғатилмаслиги ҳақида хабар берилган. Тергов қўмитаси буни қизнинг “зўрлаш аломатлари”, яъни танасида кўкаришлар ва йиртилган кийимлари йўқлиги билан изоҳлаган.

“Дождь” телеканали Цабиевнинг ўзи билан суҳбатлашди. Унинг сўзларига кўра, қизлар унга пул олиш учун туҳмат қилишган. Шу билан бирга, қурбонлардан бирининг қўшниси журналистларга “ Сибирь. Реалии” нашрига Цабиев аввал, яъни урушга кетишидан олдин ҳам қишлоқ аёлларини зўрлагани ҳақидаги айтиб берган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.