Путин 3 сентябрда расмий ташриф билан Мўғулистонга боради
Кремль 3 сентябрь куни Владимир Путин Мўғулистон президентининг таклифи билан бу мамлакатга расмий ташриф билан боришини эълон қилди.
Агар бу режалар ўзгармай қолса (Кремлнинг расмий эълонларидан сўнг улар камдан-кам ҳолларда ўзгаради), бу 2023 йил мартидан бери Путиннинг Гаагадаги Халқаро жиноят судини ташкил этиш тўғрисидаги Рим статутини имзолаган мамлакатга илк ташрифи бўлади. Ўшанда бу суд унинг ҳибсга олиниши ҳақида ордер чиқарган эди.
ХЖС аъзо давлатлари расман ордерни бажаришга мажбур; 2023 йилнинг кейинги даврида Путин уни БРИКС саммитига таклиф қилишганига қарамай, Жанубий Африка Республикасига бормаган эди. Хабар қилинишича, бу ҳақда ундан Жанубий Африка президенти алоҳида илтимос қилган эди. Ўшандан бери Путин ташриф буюрган барча мамлакатлар ХЖСни тан олмайди, лекин Мўғулистон 2002 йилда унга аъзо бўлиш жараёнини якунлаган. У шунингдек, демократик мамлакат сифатида ном қозонган.
Мўғулистон денгизга чиқиш йўли бўлмаган ва фақат Россия ва Хитой билан чегарадош бўлган мамлакат бўлиб, бу Путинни назарий жиҳатдан ҳибсга олиниши ва топширилиши ҳолатида уни Гаагага етказиш жараёнини қийинлаштирган бўларди.
Шарҳлар