Путин Ariston ва Bosch компанияларининг Россиядаги шўъба корхоналарини “Газпром” тузилмасига ўтказди

Фото: Reuters

Путин Россиянинг Ariston ва BSH Hausgerate компанияларининг Россиядаги шўъба корхоналарининг 100% акцияларини «Газпром бытовые системы» корхонасининг вақтинча бошқарувига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сўз «Ariston Термо Русь» ва «БСХ Бытовые Приборы» юридик шахслари ҳақида бормоқда. Бунгача улар Италиянинг Ariston Holding N.V. ва Германиянинг BSH Hausgeraete GmbH тегишли эди.

Bosch компанияси 2022 йилда Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди, чунки унинг маҳсулотлари ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин эди. Жами компаниянинг Ленинград, Самара ва Саратов областларида еттита заводи бор.

Саратов областидаги заводларни S8 Capital холдинги 2023 йил апрель ойида, Самарадаги заводни эса Саноат ва савдо вазирлигига бўйсунувчи Автомобиль ва автомобилсозлик тадқиқот институти сотиб олди.

2023 йил охирида “Коммерсант” нашри Bosch ўзининг Санкт-Петербург яқинидаги заводларини Туркиянинг Can Holding сармоя фондига сотишни режалаштираётганини ёзганди. Нашрнинг ёзишича, заводларни сотиш якуний босқичда бўлган.

Россиядаги Ariston компаниясининг Ленинград области Всеволожск шаҳрида битта заводи бор эди. Украинадаги уруш фонида компания Россияни тарк этиш ниятида эмасди.

“Газпром бытовые системы” Flama, Darina, Tessa, “Лада Nova” брендлари остида маиший техника ишлаб чиқаради. Компания веб-сайтида айтилишича, у «Россиядаги энг йирик маиший газ ускуналари ишлаб чиқарувчиси».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.