Путин Бастрикиннинг Тергов қўмитаси раҳбари лавозимидаги хизмат муддатини узайтирди
Россия президенти Владимир Путин Россия Тергов қўмитаси (РТҚ) раиси Александр Бастрикиннинг федерал давлат хизмати муддатини 2025 йил 27 августгача узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Россия Федерацияси Тергов қўмитаси тўғрисида» 2010 йил 28 декабрдаги 403-ФЗ-сонли Федерал қонунининг 30-моддаси 4-қисмига мувофиқ, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Иванович Бастрикиннинг федерал давлат хизмати муддатини 2025 йил 27 августгача узайтирилсин ”, – дейилади ҳужжатда.
Фармойиш душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар