Путин берган сайловолди интервьюсидан бешта энг яққол фейк

Фото: “TASS”

Россия Германиядан бойроқ бўлди, мамлакатда муҳожирлар кам, Путин ҳукуматга тепасига келишидан олдин ҳар учинчи одам камбағал бўлган – ҳозир эса улар уч баравар кам. Биз “асосий номзод”нинг сайловолди интервьюсидан бешта энг яққол ёлғонни чоп этамиз.

Номзод Путин ва тарғиботчи Киселёв ўртасидаги ваъдалар, таҳдидлар ва очиқдан-очиқ ёлғонлардан иборат катта суҳбат “РИА Новости” томонидан чоп этилди.

20 йил олдин Россияда аҳолисининг 29 фоизи қашшоқ эди. Бу 42 миллион киши. Охирги маълумотларга кўра, ҳозир улар 9,3% ни ташкил қилади

Путин ютуқларини безашни истаган ҳолда тарихни қайта ёзмоқда. 20 йил олдин (2004 йилда) Россия аҳолисининг 17,6 фоизи қашшоқ эди – бу 25,2 миллион киши. Ҳозирги «муваффақиятлар» фақат камбағал россияликларни ҳисоблаш методологиясидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. “Росстат” энди уларни харид қилиш қобилиятига қараб эмас, балки мураккаб кўрсаткич – қашшоқлик чегараси билан ҳисобламоқда. Агар камбағаллар сони эски усулда ҳисобланса, қашшоқлик даражаси рекорд даражада паст бўлган 9,8% ни эмас, балки 12% бўлар эди. Бу шуни англатадики, сўнгги бир йил ичида Россия Федерациясида камбағаллар сони ҳатто кўпайган.

Россия прогрессив солиқни жорий этишга тайёр: «биз кўпроқ танлаб ҳаракат қилиш учун тайёрмиз»

Путин ўтмишдаги ваъдаларини яна унутди. 2012 йилда у мамлакатда прогрессив солиқни жорий этишдан маъно кўрмаганди, чунки «прогрессив солиққа тортиш қўшимча бюджет даромадларига олиб келмайди». 2018 йилда у ҳатто прогрессив солиқ шкаласи солиқни яширишга олиб келишини айтганди.

“Россия Федерациясида бошқа давлатларга нисбатан меҳнат муҳожирлари унчалик кўп эмас” – 3,7%

Путин бу рақамни қаердан олгани мутлақо номаълум, у рақамни биринчи марта келтираётгани йўқ. Бундай кўрсаткичлар ҳеч қандай умумий статистикада йўқ. Бундан ташқари, “РАНХиГС” бошқа рақамларни тақдим этган – институт маълумотларига кўра, чет эллик ишчиларнинг улуши тахминан 5% ни ташкил қилади.

“Қишлоқ хўжалигимиз қандай ривожланаётганига бир қаранг”

Аслида, Россия қишлоқ хўжалигида рентабеллик ва биринчи навбатда ўсимликчиликда пасайиш кузатилмоқда. 2023 йилда у 18,9% (шу жумладан, субсидиялар билан)ни ташкил этган, усиз эса – атиги 15,5% (2022 йилда мос равишда 20,3% ва 16,3%, 2021 йилда эса 25,6% ва 21,2%). Афтидан, Путин Bloomberg башорат қилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг амалдаги раҳбари Дмитрий Патрушевнинг яқинлашиб келаётган кўтарилишини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

Россия харид қобилияти паритети бўйича Германияни ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари орасида бешинчи ўринни эгаллади

Путин яна бошқа рақамларга кўз юмиб, ўзи учун қулай бўлган статистика маълумотларини олади. У ялпи ички маҳсулот бўйича мамлакатлар рейтингини “ППС” асосида, лекин аҳоли сонини ҳисобга олмаган ҳолда беради. Хўш, “ППС” бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ қандай қилиб мамлакат фуқароларининг ҳақиқий фаровонлиги ҳақида гапириши мумкин? Ушбу кўрсаткич бўйича Россия дунёда 56-ўринда. Энг кам иш ҳақи даражаси бўйича эса Россия Федерацияси 93-ўринда келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.