«Путин бизнинг еримизга Гитлер каби келди» – Зеленский Европа Куни муносабати билан нутқ сўзлади
Украина президенти Владимир Зеленский Европарламент раҳбари Роберта Метсола ҳам иштирок этаётган шаҳарлар ва минтақаларнинг иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлади, дея хабар беради ВВС.
Бошқалар қаторида, у Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг навбатдаги йиллигини эслатиб ўтди.
Россияда ва собиқ СССРнинг бошқа баъзи мамлакатларида бу байрам эски совет анъаналарига кўра 9 май куни нишонланади. Бироқ, 2024 йилдан бошлаб, Украина, кўплаб Ғарб давлатлари каби, Иккинчи Жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба ва хотира кунини 8 майда нишонлашни бошлади.
9 май куни Европа Иттифоқи ва Украина қитъада тинчлик ва бирликка бағишланган Европа кунини нишонлайди.
«Биз бутун Европа, Европа бирлиги, бутун Европа лойиҳасини нишонга айлантирган Украина ҳудудида давом этаётган Россия урушини имкон қадар тезроқ ва адолатли тугатишимиз тугатиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Гитлер бошқа халқларнинг ерларига қандай кирган бўлса, Путин ҳам бизнинг ерга шундай келганини ҳар бирингиз кўриб турибсиз…”, — деди Владимир Зеленский.
Шарҳлар