Сайловдан кейин Путин Кремль ва ўз қароргоҳларидан чиқмай қўйди
Россия президенти Владимир Путин сайлов кампаниясидан аввал олиб борган ҳаёт тарзига қайтиб, Кремль ва ўз қароргоҳидан чиқмай қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг кун тартибини таҳлил қилиб чиққан “Агентство” нашри ёзмоқда.
Сўнгги икки ҳафта мобайнида Путин қароргоҳидан ташқарида бирор марта ҳам тадбир ўтказмади, сайлов кампанияси бошланганидан то 20 апрелга қадар эса Кремль президент иштирокидаги 100 дан ортиқ чиқиладиган тадбирлар ҳақида хабар берган. 17 февралдан 17 мартгача эса Путин Кремль ва қароргоҳидан ташқарида бўлиб ўтган 31 та тадбирга борган. Сайловдан аввалги бир ҳафта давомида президент Кремлда ёки Ново-Огарёвода қолганди.
Таҳлилга кўра, сайловдан кейин сафарлар сони ўн маротабга қисқарган. 17 мартдан 17 апрелгача Кремл фақат 10 та кўчма тадбир ҳақида хабар берган, улардан бири Қизил майдонда Қрим босиб олинишига ўн йил тўлганига бағишлаб ўтказилган концерт бўлган. Шу давр мобайнида президент бир мартагина Москва вилоятини тарк этган — 27 март куни у Торжокка борганди.
Сўнгги икки ҳафтадан буён Путин мажлисларда видеоалоқа орқали қатнашмоқда. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари тошқиндан жабрланган ҳудудларга бормаслигини маълум қилди.
Шарҳлар