Кремль урушга қарши чиқаётган россияликларни Путиннинг ҳақлигига ишонтириш зарурлигини билдирди
Украинадаги урушга қарши чиқаётган россияликлар — жамият қолдиқлари, уларни Россия президенти Владимир Путиннинг қўшни мамлакатга бостириб кириш қарори тўғрилигига ишонтириш зарур. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
“Деярли бутун жамият Путиннинг йўлига рози. Қарши бўлганлар ҳам бор. Лекин улар жамият қолдиқлари, улар жуда кам сонли”, — деди Песков. У Путин ҳокимият тепасида 24 йил бўлиб турганидан кейинги президент сайловида “мисли кўрилмаган” 87 фоиз овоз тўплагани, бу “дунё бўйича фавқулодда ҳодиса” бўлганини эслатди.
Шунга қарамай, Песков тан олишича, “муросасиз позициясини очиқчасига билдирадиган” ўз номи ва обрўсига эга одамлар ҳам кўп ва улар ўз бизнеси ёки ижоди орқали россияликларга таъсир ўтказмоқда.
Шарҳлар