Путин “хорижий агентлар”да реклама жойлаштиришни тақиқлайдиган қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин “хорижий агентлар” ресурсларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади.
Февраль ойи охирида Давлат Думаси Россия компаниялари ва фуқароларига “хорижий агентлар”нинг сайтларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди.
Шундан сўнг журналист Екатерина Гордеева (Россияда «хорижий агентлар» реестрига киритилган) дарҳол ўзининг «Скажи Гордеевой» YouTube-лойиҳасини тўхтатганини эълон қилди. Кейинроқ у канал ишга қайтаётганини билдирди. Гордееванинг сўзларига кўра, томошабинлар унга рекламасиз ишлашни давом эттиришнинг кўплаб усулларини таклиф қилишган.
Март ойининг бошида россиялик журналист Алексей Пивоваров («хорижий агентлар» реестрига киритилган) “Редакция” каналига бўлган ҳуқуқларнинг берилиши ва ушбу қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан ходимлар жамоасининг қисқариши ҳақида эълон қилган эди. Пивоваровнинг телеграмдаги янгиликлар канали (тахминан 1 миллион обуначи) янги «Контекст» номи остида ишлашда давом этди.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин таъкидлаганидек, қонун ҳали кучга кирмаган, аммо «ўз самарадорлигини кўрсатмоқда».
Аввалроқ биз Алла Пугачёвани “хорижий агент” сифатида тан олишни талаб қилишгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар