Путин иши судда кўрилаётган фуқароларни Украинадаги урушга жўнатиш имконини берадиган қонунни имзолади
Владимир Путин ҳарбий хизматни ўтаётган айбланувчиларни жиноий жавобгарликдан озод қилувчи қонунни имзолади, дея хабар беради “РИА Новости”.
Би-Би-Си хабар қилганидек, август ойи охирида Россия Олий суди Давлат Думасига иши нафақат дастлабки тергов босқичида, балки судда кўриб чиқилаётганларни ҳам Украинадаги урушга юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Тузатишлар юзага келган қарама-қарши амалиёт билан изоҳланади. Энди қонунга кўра, агар шахс тергов тугаганидан кейин, бироқ ҳукм чиққунча урушга кетган бўлса, унинг иши ёпилмаслиги керак. Аслида, у фақат суд жараёнини давом эттиришдан муҳлат олади ва ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни “нолга” туширмайди.
Улашиш:
Шарҳлар