Путин якуний ғалабага қадар курашишга қарор қилди – Боррель
Унинг фикрича, Россиянинг муваффаққияти урушга кўпроқ одамларни жалб қилишга боғлиқ. Йўналишимизни тезда ўзгартирмасак, бурча имкониятларимизни сафарбар қилмасак, бу Путинга Украинадаги урушда ғалаба қозонишига имкон беради, деган Европа Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жозеп Боррель The Guardian нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, Жозеп Боррель сайловчилар яқин атрофдаги урушлар туфайли Европа парламентига популистик партияларни танлашдан қўрқишидан хавотирда эканини билдирган. Июн ойида бўлиб ўтадиган Европа парламенти сайловлари АҚШдаги президентлик пойгаси каби бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари. Сайловчиларнинг номаълум нарсадан қўрқишлари уларни ўнг қанот популистик партияларни қўллаб-қувватлашга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.
“Мен қўрқувдан ҳавотирдаман, европаликлар қўрқиб овоз беришлари ўйлантиряпти. Номаълум ва ноаниқлик қаршисида қўрқув хавфсизлик чораларини талаб қиладиган гормон ишлаб чиқариши илмий жиҳатдан исботланган. Бу факт”, – деган Боррель.
Боррель Le Grand Continent журнали томонидан ташкил этилган саммитда ўқиган маърузасида у можаролар блокнинг келажагига таҳдид солаётганини, Украина мисолида эса йўналиш тез ўзгармас экан, мағлубиятдан қўрқишини айтган. Унинг сўзларига кўра, Боррель Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Украина шарқини сақлаб қолишга имкон берувчи келишувни тўхтатишга, ҳаттоки келишувга эришишга тайёр эканлигидан ҳеч қандай аломатини кўрмаганини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Европа ҳали ҳам бутун дунёдаги одамлар учун жозибали моделни таклиф қилмоқда.
“Биз Европада яшашни хоҳлайдиган юз минглаб одамларни чорлашга тайёрмиз. Турмуш даражасини солиштирганда буни тушуниш осон. Биз инсоният ярата олган сиёсий эркинлик, иқтисодий фаровонлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликнинг энг яхши комбинациясимиз”, – деган Боррель.
Аммо у Украинанинг Европа Иттифоқига кириши савол остида эканлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.
“Эҳтимол, бу бизнинг демократиямизга таҳдид солаётган, нафақат Украинага, балки Европанинг ўзига ҳам таҳдид солаётган буюк давлатдан келаётган хавфга қарашимиз керак бўлган пайтдир. Йўналишни тез ўзгартирмасак, барча имкониятларимизни сафарбар қилмасак, бу Путиннинг Украинадаги урушда ғалаба қозонишига имкон беради», – деган ўз интервьюсида. Унинг қўшимча қилишича, «Муҳими, Россия урушда ғалаба қозонмаслиги учун нима қилишимиз мумкин. Биз нима қилишга тайёрмиз? Биз ҳақиқатан ҳам ҳамма нарсани қилишга тайёрмизми? Бу биз ўзимизга қўйишимиз керак бўлган саволлардир, дея ўз сўзида давом этиб, Путин Украинанинг бир бўлаги билан қаноатланмаслиги ҳамда узоқ вақт давомида юқори интенсивликдаги можарога тайёрланиш керак”, деган Боррель.
“Путин сўнгги ғалабага қадар урушни давом эттиришга қарор қилди” – Боррель.
“[Россиянинг] муваффақияти жанг майдонига имкон қадар кўпроқ одамларни олиб келишига боғлиқ. Айни пайтда уларда энг кўп ўлим, жанг майдонида, инсон захираси мавжуд бўлган қурбонлар етарлича. Феврал ойида Украина чегарасида 150 минг одам тўпланган эди. Ҳозир уларнинг сони 450 000, яъни уч баробар кўп”.
Шу билан бирга, у Путин “ўз армиясининг салоҳияти борасида хато қилганини айтган. У Украина қаршилик кучи ҳақида нотўғри ўйлаган эди. У Европа Иттифоқининг иродаси ҳақида нотўғри фикр билдирган. У трансатлантик иттифоқнинг кучи ҳақида ўйламаган бўлиши мумкин. Аммо у ҳали ҳам ўша эрда. У ҳали ҳам жанг қилишга, ўз халқининг ўлимига йўл қўйишга тайёр, деган.
Боррельнинг қўмича қилишича: “Россия ҳеч қачон халқ бўла олмаган. Бу Россия ва унинг сиёсий ўзига хослиги ва натижада бу ўзига хослик қўшниларига, хусусан, бизга таҳдиддир», – дейилади.
Шарҳлар