Путин Киевгача боришга ва Украинанинг қарши ҳужуми барбод бўлганидан сўнг Харьковни босиб олишга қарор қилди

Киев после российского ракетного обстрела. Фото: ГСЧС Украины

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагач, Украинанинг “ожизлигини ҳис қилди” ва “ғалабагача боришга тайёр”, жумладан, Киевни ва Харьковни эгаллашга яна бир уринмоқчи. Бу ҳақда “Медуза”га  президент маъмуриятига яқин манбалар айтган.

“Сафарбарлик зарур бўлса, бу эълон қилинади. Иқтисодиётни янада уруш ҳолатига ўтказиш керак бўлса, бу қилинади. У принципга боряпти”, – дея тушунтиради нашр суҳбатдошларидан бири.

Кремль Харьковни қўлга олишни «реал мақсад» деб ҳисоблайди, шундан кейин уруш аста-секин тугаши мумкин. Бунгача Путин Белгород областини мунтазам ўққа тутишни тўхтатиш учун унинг атрофида “санитар зона”ни яратиш зарурлигини бир неча бор айтган эди. Айни пайтда Россия ҳудуди айнан Украинанинг Харьков областидан ўққа тутилмоқда. Юқори мартабали хавфсизлик амалдорлари Россия армияси Харьковни эгаллашга қодир эканига ишончи комил, бироқ Украинага янада чуқурроқ кириб бориш «қийин», дейди “Медуза”нинг “рус элитаси”даги манбаси.

“Рамзий маънода бу ҳам ғалаба. Бир миллион аҳолига эга шаҳар, у ерда русийзабон аҳоли кўп”, — дейди суҳбатдош.

Бироқ, ҳозирча “Медуза” манбаларининг ҳеч бири Харьковга ҳужум қилиш қарори қабул қилингани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу сафарбарликнинг янги тўлқинини талаб қилиши мумкин, аммо «бунинг учун деярли ҳамма нарса узоқ вақтдан бери тайёр эди, ҳаммаси фақат фронтдаги вазиятга боғлиқ бўлиб турибди», дея таъкидлайди суҳбатдошлар. Россия ҳукумати Харьковни қуршаб олиш операциясини бошлаш учун яқин келажакда камида 300 минг кишини сафарбар қилишни режалаштирмоқда, дея хабар берганди “Вёрстка” манбалари аввалроқ. Улардан бирининг сўзларига кўра, “ҳеч ким Украинанинг иккинчи йирик шаҳрини иккинчи Мариуполга айлантирмоқчи эмас”, шу боис руслар “маданий жанг қилишни билишларини” намойиш қилиши учун уни “витрина”га айлантириш “ғояси бор”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.