Путин Ким Чен Инга Жанубий Корея компонентлари бўлган Aurus лимузини совға қилди
Ҳашаматли седан Россиянинг қудратини ва импорт қилинган технологиялардан мустақиллигини ифодалаш учун ишлаб чиқилган, аммо автомобилнинг кўплаб қисмлари импорт қилинган, деб ёзмоқда Реутерс.
Божхона ёзувларига кўра, «Aurus»нинг турли моделларида Ким мамлакатининг «асосий душмани» – Жанубий Кореядан олиб келинган миллионлаб долларлик қисмлардан фойдаланилади.
2018 йилдан 2023 йилгача Россияга Aurus автомобиллари ва мотоциклларини йиғиш учун камида 34 миллион долларлик ускуна ва бутловчи қисмлар импорт қилинган.
Биргина Жанубий Кореядан қарийб 15,5 миллион долларлик автомобил кузов қисмлари, сенсорлар, контроллерлар, калитлар, пайвандлаш ускуналари ва бошқа бутловчи қисмлар келтирилди. Эҳтиёт қисмлар Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидан ҳам келтирилган.
Совет ЗИЛ лимузинидан кейин ишлаб чиқарилган Aurus Сенат, Россия президентнинг расмий автомобили бўлиб, Путин томонидан 2018 ва 2024-йилларда президентлик инаугурациясида фойдаланилган.
Путиннинг 19 июнь куни Шимолий Кореяга ташрифи чоғида у КХДР етакчисига шундай машина совға қилган эди. Бу Ким Чен Иннинг Россия Федерацияси президентидан совға сифатида олган иккинчи «Aurus»дир.
Шарҳлар