Путин “Крокус”даги терактга жавобан юқори мартабали хавфсизлик хизмати ходимларининг истеъфосини тайёрламоқда
Россия президенти Владимир Путин Москва областидаги “Крокус сити холл”да содир этилган, сўнгги маълумотларга кўра, 139 киши ҳалок бўлган ва 360 киши яраланган терактга жавобан юқори мартабали хавфсизлик ходимларини истеъфога чиқариши мумкин.
Ўзгаришлар Россия махсус хизматлари раҳбариятига таъсир қилиши мумкин, деб ёзади Bloomberg Россия расмийларига яқин манбаларга таяниб. Уларга кўра, айрим амалдорлар АҚШдан келаётган ҳужум ҳақидаги огоҳлантиришларга муносиб жавоб бера олмагани учун ўз лавозимларини йўқотиши мумкин.
ФХХ раҳбари Александр Бортников, Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва Россия гвардияси директори Виктор Золотов Путиннинг эътиборидан қолган бўлиши мумкин. Кремль тарқатган видеога кўра, улар 25 март кунги теракт бўйича президент йиғилишида қатнашган. Бироқ уларнинг исм-шарифлари Кремль сайтидаги иштирокчилар рўйхатига киритилмаган ва нутқлари (агар мавжуд бўлса) йиғилишнинг 40 дақиқаси қирқиб ташланган.
Bloomberg манбаларига кўра, Россия хавфсизлик кучларининг триллионлаб маблағлари ва фуқаролар устидан жосуслик қилиш ваколатлари мисли кўрилмаган даражада кенгайганига қарамай, йигирма йил ичида содир бўлган энг ҳалокатли терактнинг олдини ололмагани Кремлни ҳайрон қолдирди.
Шарҳлар