Путин Россия ҳарбий авиациясига икона совға қилди
Владимир Путин Россия Ҳаво-космик кучлари бош қўмондонлигига «Спас Нерукотворный» иконасининг нусхасини совға қилди, деб ёзади «РИА».
Президент Ҳаво-космик кучларнинг ҳарбий қисмларига давлат мукофотларини ҳам топширган. Бунинг учун у Чкаловск аэродромига келган.
Украина қуролли кучлари сўнгги уч кун ичида Россиянинг олти қирувчи самолётини, жумладан, Су-34 қирувчи-бомбардимончи ва бир Су-35 қирувчи самолётини уриб туширди, дея хабар берганди мамлакат Мудофаа вазирлиги. Яна бир самолёт ҳақида эса УНИАН хабар беради: “21 февраль куни эрталаб Су-34 бомбардимончи самолёти уриб туширилди”. Украина томони маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида уруш бошланганидан бери Москва жами 336 та самолётни йўқотган.
Шарҳлар