Путин Сербияга газ етказиб бериш бўйича шартномани 2025 йилгача узайтиришни таклиф қилди

Фото: Открытые источники

Россия президенти Владимир Путин Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форум доирасидаги учрашувда Сербия бош вазирининг ўринбосари Александр Вулин билан газ етказиб бериш шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилди. Амалдаги шартнома 2025 йилда тугайди.

Путин, шунингдек, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди ҳамда Сербия президенти Александр Вучичга Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС давлатлари раҳбарларининг учрашувига таклифнома юборилганини маълум қилди.

Александр Вулин, ўз навбатида, Сербия “Россиянинг стратегик ҳамкори” бўлиб қолаётганини ва Ғарб босимига қарамай, НАТОга қўшилиб, Россияга қарши санкциялар жорий қилмоқчи эмаслигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Вулиннинг Путин билан учрашуви олдидан Сербияни Украинада давом этаётган можаро фонида Москва билан алоқаларни чуқурлаштиришдан огоҳлантирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.