Путин икки ой ичида тўртинчи марта Ғарбнинг ёлғонидан шикоят қилди
Россия президенти Владимир Путин Ғарб томонидан айтилаётган ёлғонлардан яна бир марта шикоят қилди. 28 март куни у ҳарбий учувчилар билан суҳбат чоғида Россияни саккиз йилдан буён Минск келишувлари билан алдаб келишаётганини айтди.
“Улар бизни алдаб, саккиз йилдан буён буни давом эттрииб келган экан, охирида эса ўз манфаатларимизни ва одамларимизни ҳимоя қилишнинг янги шаклига ўтишга мажбур қилишди”, — дея қўшиб қўйди Россия президенти.
Бундан аввал Ғарбнинг ёлғони ҳақида Путин 13 март куни бошловчи Дмитрий Кисилёвга айтганди: “Бизни авваллари кўп марта туширишган, лекин энди биз фақат аниқ хавфсизлик кафолатлари остида келишамиз”. Путиннинг сўзларига кўра, у энди Ғарбга уни алдашга қўйиб бермайди. Шунингдек, Путин ёлғон ҳақида 26 январь ва 9 февраль кунлари ҳам айтиб ўтганди.
Таъкидланишича, ўтган йили Путин Россияни “аҳмоқ қилиб кетишгани” ҳақида етти марта шикоят қилган.
Шарҳлар