Путин тарафдори Александр Дугин Такер Карлсонга интервью берди

Фото: Кадр из видео

«Россия дунёси»нинг санкцияланган мафкурачиси Александр Дугин Fox News телеканалининг собиқ журналисти Такер Карлсонга интервью берди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Дугиннинг айтишича, «индивидуализм инсон табиатини нотўғри тушуниш эди», шунинг учун Ғарб ўзини йўқ қилмоқда.

Дугиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларда Путин Россиясига қараганда СССРга нисбатан кўпроқ одамлар ижобий муносабатда бўлган, чунки Путин анъанавий қадриятларни «ядровий қурол билан» ҳимоя қилган. Дугин буни «русофобия ва Путинга нафрат»нинг илдизи деб билади.

Александр Дугин – россиялик файласуф ва публицист, Владимир Путин ва Украинадаги урушни фаол қўллаб-қувватлайди. 2014 йилдан бошлаб у Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига, 2015 йилда эса АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларда киритилган.

2022 йил август ойида Александр Дугиннинг қизи Дария машинасининг портлатилиши натижасида вафот этди.

Аввалроқ Такер Карлсон Владимир Путиндан интервью олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.