Путин учун трибунал шу йил тузилиши мумкин
Россиянинг ҳукмрон элитаси учун махсус трибунал катта эҳтимол билан 2024 йил охиригача тузилади.
Бу ҳақда Европа комиссари Дидье Рейндерс DW нашрига берган изоҳида маълум қилди.
“Иккита асосий вариант кўриб чиқилмоқда: кўп томонлама келишувга асосланган халқаро трибунал ёки Украина ва Европа Кенгаши ўртасидаги икки томонлама келишув асосида соддалаштирилган ечим”, – деди у.
Нидерландия Гаагада махсус трибунал ўтказишни таклиф қилди. 2023 йил июль ойидан бошлаб халқаро прокурорлар гуруҳи “Евроюст” томонидан махсус яратилган маълумотлар базасига турли мамлакатлар томонидан тақдим этилган далилларни таҳлил қилмоқда. Кейинчалик иш махсус трибуналга оширилади.
Россия Федерациясининг Ғарбда музлатиб қўйилган суверен активларидан фойдаланиш масаласи ҳам олдинга силжиди: 44 давлат ушбу масалани кўриб чиқишни қўллаб-қувватлади. Илгари, сўз бу маблағларнинг ўзини эмас, балки фақат ушбу активлардан олинган даромадлардан фойдаланиш ҳақида борганди.
Умуман олганда, Россия Федерацияси Марказий банкининг 300 миллиард еврога яқин суверен активлари дунёда музлатилган, уларнинг аксарияти Европа Иттифоқи ҳудудида. Хусусан, ЕИ улардан ортиқча фойдани Киевга ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда – йилига тахминан 3 миллиард евро.
Шарҳлар