Путин Украина билан тинч музокаралар учун шартларни айтди

Путин Доходы ЦИК декларация
Источник: topnews.ru

Россия президенти Владимир Путин ТИВ раҳбарияти билан учрашувда можарога барҳам бериш учун Украина билан тинчлик музокараларини бошлашнинг асосий шартларини айтиб ўтди: Украина қўшинларини Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш ва Киевнинг НАТОга киришдан бош тортиши, деб ёзади ВВС.

“Киев уларга тайёр эканини эълон қилиши ва қўшинларини ҳақиқатдан ҳам олиб чиқишга киришиши, шунингдек, НАТОга қўшилишдан бош тортишини эълон қилиши биланоқ биз дарҳол ўт очишни тўхтатишга буйруқ берамиз ва музокараларни бошлаймиз. Биз Украина қисмлари ва бўлинмаларининг хавфсиз олиб чиқиб кетилишини кафолатлаймиз”, — деди у (Иқтибосни “РИА Новости” келтирган).

Путин сўз бу можарони музлатиш ҳақида эмас, балки уни узил-кесил якунлаш, Украина қуролли кучларига қўшинларни хавфсиз олиб чиқиб кетиш кафолатланиши ҳақида бораётганини таъкидлаган.

“Тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича асосий келишувлар халқаро шартномалар билан белгиланиши табиий, шунингдек Россияга қарши санкциялар ҳам бекор қилиниши кўзда тутилади”, – дея қўшимча қилади у.

Путин, шунингдек, келишувнинг бир қисми сифатида Россия Украинада “рус тилида сўзлашувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашни” талаб қилишини айтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.