,

Путин: Украина музокараларни давом эттирганида, ҳаммаси 1,5 йил аввал тугаган бўларди

Фото: Getty Images

Россия президенти Владимир Путин Украина музокаралар жараёнидан чиқмаганида, Россия-Украина низоси бундан бир ярим йил аввал якунланган бўлишини айтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Украина “тинчлик формуласи”ни у Россия билан музокараларга қўйилган тақиқнинг давоми деб атади. Унинг айтишича, агар ҳарбий операция давом этса, Украина давлатчилигига қоплаб бўлмайдиган зарба берилади.

“Музокара гуруҳи раҳбари (Давид Арахамия), у айни вақтда парламентдаги ҳукмрон партия раҳбари ҳам, сулҳга тайёр бўлишгани, аммо Буюк Британиянинг ўша вақтдаги бош вазири Жонсон келиб, бу келишувни амалга оширмасликка кўндиргани учун, улар бу имкониятни қўлган бой берганини очиқчасига айтганди. Жиннилар-ку, а? Агар ўша вақтда буни амалга оширганимизда, ҳаммаси бир ярим йил аввал тугаган бўларди”, — деди Путин Россия субъектлари муниципалитетлари раҳбарлари билан учрашувда.

Унинг айтишича, Украина ва Ғарб ҳукуматлари Россияни ўзи босиб олган ерлардан воз кечтириб бўлмаслигини тушунишади. Тинч музокаралардан воз кечилиши ва Россия билан ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари, Путиннинг сўзларига кўра, Украина жавобгар бўлган ҳудуд ва унинг раҳбарияти сиёсати натижаси ҳисобланади.

2023 йил ноябрида Давид Арахамия Россия 2022 йил баҳорида Украина билан тинч музокаралар чоғида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр бўлганини, бунинг учун Киевдан бетарафликни сақлаб қолишни ва НАТОга қўшилмасликни сўраганини айтганди.

Нима сабабдан Украина Россиянинг талабига кўнмагани ҳақидаги саволга жавобан, у биринчидан, Украина бунинг учун ўз Конституциясини ўзгартиришга мажбур бўлишини, чунки унда “НАТОга йўл” деб ёзиб қўйилганини айтганди. Иккинчидан эса, унинг сўзларига кўра, Украина Россия келишув шартларига риоя қилишига тўлиқ ишонмаган.

“Бундан ташқари, биз Истанбулдан қайтганимизда Борис Жонсон Киевга келиб, улар билан ҳеч нарсани имзоламаймиз, келинглар шунчаки жанг қиламиз, деганди”, — деди Арахамия. Шу билан бирга, у Украина делегацияси Россия билан сулҳ тузишга тайёр бўлгани, Жонсон эса уни бундан қайтарганини рад этганди.

Борис Жонсоннинг ўзи эса 2022-йилда Россия ва Украина ўртасида тинч музокаралар бузилишига алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни  “бориб турган сафсата ва Россия пропагандаси” деб атаганди.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми йиғилиши иштирокчилари қаршисида нутқ сўзлаб, Владимир Путинни “туганмас уруш”ни истаётган “йиртқич” деб атаганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.