Путин Украинадаги ҳокимиятнинг манбаи «давлат тўнтариши» эканлигини айтди

Фото: Sputnik/Alexander Ryumin/Pool via REUTERS

Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Владимир Путин «Ғарблик ҳомийлар Украинада давлат тўнтаришига кўмаклашди ва можарога шароит яратди» деди.

«Бунга улар  айбдор. Улар бу қинғирликни айбсиз томонга ағдариб, бугунги фожеали воқеалар учун Россияни айблашга уринмоқда. Лекин бу улар сиёсатининг натижасидир,» – деб ҳисоблайди у.

Унинг фикрича, 20 майдан сўнг Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ваколатлари тугагач, мамлакатнинг ҳуқуқий тизими «Россия ва Украина ўртасидаги ҳар қандай келишувни имзолаш ҳолатида унинг қонунийлиги тўғрисидаги саволга жавоб бериши керак бўлади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.