Путин Украинадаги уруш қатнашчилари келгусида ўзларини ҳокимият органларида “намоён этишини” билдирди
Путин Украинадаги уруш қатнашчилари келажакда ҳукумат ва таълим соҳасида “ўзини кўрсатишини” айтди, шунингдек, сиёсий партияларни сайловолди кампанияларида уларни номзод қилиб кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда у Қонунчилар кенгаши йиғилишида маълум қилди.
“Маълумки, “Қаҳрамонлар вақти” махсус кадрлар дастури аллақачон ишлай бошлади. Булар кимлар? Бу жанговар вазиятда чинакам характер, етакчилик, юксак инсоний фазилатларни намоён этган аскарлар ва офицерлардир. Ишончим комилки, улар ҳам келгуси фаолиятида, давлат органларида, таълим-тарбия, устозлик, барча соҳаларда раҳбарлик лавозимларида ўзларини муносиб кўрсатишади”, — деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, сиёсий партиялар кадрларни урушда қатнашганлар орасидан олиши, шунингдек, барча даражадаги сайлов кампанияларида бундай номзодларни кўрсатиши ва қўллаб-қувватлаши керак.
Шарҳлар