Путин Украинадаги вазиятни Россия учун ҳаёт-мамот масаласи деб атади
Украинадаги вазият Россия учун нозик ва муҳим ҳамда улар учун ҳаёт-мамот масаласидир, деган Владимир Путин телебошловчи Павел Зарубинга.
Унинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсини, айниқса унинг “тарихий қисми”ни Ғарб томошабинлари қандай қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга у шундай жавоб берган.
“Ўзимиз учун, хориждаги тингловчилар ва томошабинлар учун бизнинг фикрлаш даражамизни, давлатимизни тушуниш, бу бизнинг мамлакатимиз учун қанчалик нозик ва муҳим эканлигини англашлари муҳимдир – Украина билан содир бўлаётган ҳамма нарса эса… Улар учун бу тактик позициясининг яхшиланиши, биз учун эса бу тақдир, ҳаёт-мамот масаласи”, — деган Путин.
Улашиш:
Шарҳлар