Путин Украинага НАТО қўшинлари олиб кирилса, бунга жавобан ядровий зарба берилишини айтди
Кремль раҳбари Владимир Путин Украинага қўшин киритилишига жавобан НАТОга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у Федерал Йиғилишга йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.
Россия президенти Украинага НАТО ҳарбий контингентларининг юборилиши эҳтимолига кескин муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, бир пайтлар ўз контингентини Россия ҳудудига жўнатганларнинг тақдирини эслаш керак.
Энди «эҳтимолий интервентлар» учун оқибатлар анча фожиали бўлади, деди у. Путиннинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Россия Федерацияси ҳам ўз ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қуролларга эга эканини тушуниши керак.
«Бу ҳақиқатан ҳам ядро қуролидан фойдаланган ҳолда юзага келадиган можаро билан тугайди, яъни цивилизация йўқ қилинади», – деди Путин.
Шарҳлар