Путин Украинани Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринишда айблади
“Душман бугун тунда АЭСга зарба беришга уринди”, — дея Россия президентининг Украина Қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужум операциясига бағишланган йиғилишидаги сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Унинг айтишича, Москва бу ҳолат ҳақида МАГАТEни хабардор қилган.
Бироқ Путин ўз айбловлари учун ҳеч қандай далил келтирмаган.
Одатда Украина қуролли кучларининг қайтарилган ҳужумлари ҳақида хабар берадиган Россия Мудофаа вазирлиги 22 август куни Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринишлар ҳақида хабар бермади. Департаментнинг кечадаги ҳисоботида Курск областида уриб туширилган фақат битта дрон ҳақида сўз боради.
Улашиш:
Шарҳлар